TAGS

Таҳорат одоблари
Таҳорат одоблари 1. Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш. Таҳорат – ибодат. Қиблага қараб ибодат қилиш қандай яхши! 2. Баланд жойда ўтириб таҳорат қилиш. Ишлатилган сувлар бадан ёки кийимларга сачрамаслиги учун бундай ва бундан бошқа қулайликларга эга бўлиш жуда яхши. Мисол учун, совуқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп яхши бўлса, ўта иссиқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун таҳорат қилинадиган жой жуда қулай қилиб олинса, яхши бўлади. 3. Таҳорат қилишда…

СИНДИРИЛГАН ЭШИК
Эринмай охиригача ўқишни тавсия қиламан. --- Ҳозирги пайтда дунёда кечаётган воқеаларни холис кузатиб турган ҳар қандай мусулмон ўзига шундай саволларни бериши табиий: “Мусулмонлар намунча бунчалик кўп фитнага учрашмаса?! Нега дунёнинг ҳамма ерида мусулмон уммати фитнага гирифтор бўлаверади? Нега бир Аллоҳга сиғинадиган, бир қиблага қараб ибодат қиладиган, бир Пайғамбарга эргашган мусулмонларнинг турли тоифалари ғанимлар фитнасига осонгина учиб, бир-бирларини маҳф этиш билан овора?! Бутун тарих давомида…

Ҳаж қандай ибодат?
«Ҳaж» apaбчa cўз бўлиб, лyғaтдa «қacд қилиш» мaънocини aнглaтaди. Улaмoлap тaъpифидa эca, мaълyм вaқтдa, мaълyм мaкoндa, мaълyм ибoдaтлapни ният билaн aдo этиш ҳаждиp. Маълум вaқт. Ҳажнинг ҳaж бўлиши yчyн aлбaттa зyлҳижжa oйининг тўққизинчи куни, яъни Аpaфa кyни бўлиши кepaк. Apaфa кyнидaн бoшқа ҳeч қaйcи кyн бy кyннинг ўpнини босолмайди. Шyнингдeк, Myздa­лифaдa тypиш, Mинoдa тypиш, шaйтoнгa тoш oтиш, ифoза тaвoфи қилиш, қypбoнлик cўйиш кaби ибoдaтлap ҳaм бeлгилaнгaн вaқтлapдaгинa бажарилади. Маълум макон. Maккaи…

Ҳижр – омонлик ва хотиржамлик сураси
Қуръонда бир сура бор! Уни ўқиган киши омонликни, раббоний муҳофаза ва ғамхўрликни ҳис қилади. Бу Ҳижр сураси бўлиб, 99 оятдан иборат. Унинг ҳар бир оятини ўқир экансиз, ризқингиз, динингиз, Қуръонингиз борасида кўнглингиз тўқ бўлади, қалбингизга хотиржамлик инади. Қандай, дейсизми?! Негаки, бу сура қуйидаги эътиқодларни ўз ичига олади: бу динни, ушбу Китобни муҳофаза қилувчи зот Аллоҳ таолодир. Роббингизга дуо қилиб, Унга ибодат қилинг, ҳасадгўйларнинг ёки динни ёмон кўрувчи кишиларнинг истеҳзоларига эътибор…

Саййидимиз Одам алайҳиссолату вассалом
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила Аллоҳ борлиқни яратди ...Эй кичик укаларим ва сингилларим! Сизлар биласизларки, ҳақиқатда Аллоҳ барча ишга қодир Зотдир... У Зот таоло биз устида яшаб, нозу неъматларидан истеъмол қилаётган ерни яратишни хоҳлаган эди уни яратди ва биз юқорига қараганимизда кўрадиган осмонни ҳам яратди. Сўнгра Аллоҳга ҳамд айтадиган ва унга ихлос билан ибодат қиладиган фаришталарни яратди, аммо эй қаҳрамон болалар ва қизлар, биласизларми, Аллоҳ бизни қандай яратди?! Бу қачон содир бўлди?…

Рамазоннинг сўнгги 10 кунини қандай ўтказиш керак ?
Вақт шафқатсизларча ўтиб кетаяпти. Мана Рамазонни охирги ўн кунлиги кириб келди. Бу сўнгги ўн кунликни ўзига хос қилган нарса “Қадр кечаси” нинг яширинганлигидир. Бизга маълумки, Набий соллалоҳу алайҳи васалламбу кунларда бошқа вақтга нисбатан ибодатга кўпроқ берилар эдилар. Ҳозир сизга бу кечаларда қилиш керак бўлган ўнта тавсияни берамиз. 1) Тунларни ибодат билан ўтказинг ! «Албатта , Биз у (Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди? Лайлатул Қадр минг ойдан…

Telergaph Archive

Go Back